Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

106-модда - Шўро тарафидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган масалалар хусусида халифа машварат сўраганда - тўғри ёки нотўғри бўлишидан қатъий назар - кўпчиликнинг раъйи олинади. Шўро мавзуига кирадиган ўзга масалаларда - кўпчилик ёки озчиликдан қатъий назар - тўғри раъй олинади.


107-модда - Уммат мажлиси қуйидаги беш ҳуқуққа эга:


Биринчиси:
а)  Машварат сўзи ифодалайдиган маънога дахлдор эмас ишларнинг барчасида халифа машварат сўраб, унга машварат берилганда, масалан, ҳокимият, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисод, тижорат, саноат, зироат ва бошқа соҳалар каби, Уммат мажлисининг раъйини олиш мажбурийдир.
б)  Машварат сўзи ифодалайдиган маънога дахлдор бўлган бошқа ишларда ва ташқи сиёсат, молия, ҳарбий ва техника соҳаларида халифа мажлисдан шу соҳаларда машварат сўраб, унинг раъйидан воқиф бўлиш учун мурожаат қилиши мумкин, аммо мажлиснинг раъйини олиши мажбурий эмас.


Иккинчиси:
Халифа табанний қилмоқчи бўлган аҳком ва қонунларни Уммат мажлисига ҳавола қилади. Мажлиснинг мусулмон аъзолари бу аҳкомларни муҳокама қилиб, ўз фикрларини билдиришга ҳақлидирлар. Лекин уларнинг раъйини олиш мажбурий эмас.


Учинчиси:
Уммат мажлиси давлатда амалда содир бўлаётган - ички ёки ташқи ишлар, молия, ҳарбий ва бошқа соҳалардаги - барча ишларни муҳосаба қилиш ҳуқуқига эга. Унинг раъйи кўпчиликнинг раъйи олиниши лозим бўлган ишларда мажбурийдир, кўпчиликнинг раъйи олиниши лозим бўлмаган ишларда эса мажбурий эмас.
Агар Уммат мажлиси халифа билан шаръий жиҳатдан бирор амалга ошган масала устида келишолмай қолса, бу ишнинг шаръийлиги ёки шаръий эмаслиги хусусида Мазолим маҳкамасининг раъйига мурожаат қилинади ва ушбу маҳкаманинг раъйи мажбурий бўлади.


Тўртинчиси:
Уммат мажлиси муовинлар, волийлар ва омиллардан норозилик изҳор қилишга ҳақлидир. Бу ишда унинг раъйини олиш мажбурийдир. Халифа устидан норозилик билдирилганларни дарҳол четлатиши вожибдир.


Бешинчиси:
Уммат мажлисининг мусулмон аъзолари халифаликка номзодларни белгилаш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ишда уларнинг раъйини олиш мажбурийдир. Улар тавсия этмаган бошқа номзодлар қабул қилинмайди.

 

192-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203